Mақолада инновация ва инновацион фаолиятнинг мазмун ва моҳияти, уларга берилган хорижлик ва Ўзбекистонлик олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Шунингдек, “Инновацион фаолият тўғрисида”, “Таълим тўғрисида” ҳамда “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлари доираси “Инновация” ва “Инновацион фаолият”га берилган таърифлар, муносабатлар, моддалар юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган.
Кичик бизнес субъектларини келгуси истиқболида хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилиш маълум бўлди. Бунинг учун жаҳон иқтисодиётида инвестициянинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда уни жалб қилиш йўллари ўрганилди. Хорижий инвестицияларни иқтисодиёт тармоқларига жалб этиш стратегиясида хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳамда миллий иқтисодиётга зарар келтирмаган ҳолда уларни қондириш имкониятларини ўрганиб чиқиш асосланади. Фавқулодда ҳолатларда(пандемия мисолида) кичик бизнес субъектларини ривожлантиришда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлар занжири келтирилди. Шунингдек, соҳани ривожлантириш учун кичик бизнесга хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши механизмларида молиялашни таъминловчи механизмлар, инвестициялар оқимига кўмаклашувчи инфратузилмавий ҳамкор ташкилотлар ҳамда алоҳида ҳудудлар ва тармоқларга инвесторларни жалб этувчи, давлат томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора-тадбирлар, имтиёзлар ва кафолатлари каби уч йўналишни ўзаро фарқлаш асосида кичик бизнес субъектларига инвестицияларни жалб этиш механизмлари ишлаб чиқилди